Сурхондарёда 1 168 нафар фуқаронинг ер ва мулк ҳуқуқлари эътироф этилди
2026-03-30 15:00:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида фуқароларнинг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи кўриб чиқилди.
Сессия якунларига кўра, жами 1 168 нафар фуқаронинг ер ва мулкка бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Мазкур қарор ижроси натижасида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулклари қонунийлаштирилади, мулкий низолар, жумладан мерос билан боғлиқ масалаларга ечим топилади. Энг муҳими, бу жараён аҳолининг ижтимоий кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳозирги кунга қадар жами 7 676 нафар фуқаронинг ер ва мулкка бўлган ҳуқуқлари эътироф этилди. Бу йўналишдаги ишлар изчил равишда давом этмоқда.


