Airitom Free Zone ҳудудида "Рамазон ярмаркаси"га старт берилди
2026-03-13 22:00:00 / Янгиликлар

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Сурхондарё вилоятида аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Airitom Free Zone ҳудудида "Рамазон ярмаркаси" ташкил этилди.
Мазкур ярмарка Ўзбекистон ҳамда Афғонистон тадбиркорлари иштирокида ўтказилиб, унда аҳоли учун кундалик эҳтиёждаги турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар нархида ва арзонлаштирилган тарзда таклиф этилмоқда.
Ярмаркада қуйидаги маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имконияти яратилган:
— ун ва ўсимлик ёғи;
— тухум;
— дори-дармон воситалари;
— турли хил ширинликлар;
— бошқа озиқ-овқат ва халқ истеъмоли моллари.
Шунингдек, харидорлар учун кенг турдаги маҳсулотлар, қулай нархлар ва ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри улгуржи нархларда харид қилиш имконияти мавжуд.
Барча фуқароларни ушбу ярмаркага ташриф буюриб, арзон ва сифатли маҳсулотлардан фойдаланишга таклиф этамиз.
📍 Манзил: Термиз тумани Айритом маҳалласи, Airitom Free Zone, Б-блок автотураргоҳ ҳудуди.








