Воҳамиз аҳолиси диққатига!
2026-03-03 17:05:00 / Янгиликлар

Муборак Рамазон ойи — меҳр-оқибат, саховат ва эзгу амаллар ойи муносабати билан юртимизда яна бир хайрли ташаббус амалга оширилмоқда.
🤝 Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Туркиянинг нуфузли клиникаларидан юқори малакали нейрохирург, умумий хирургия ва пластик жарроҳлик мутахассислари томонидан Сурхондарё вилоятида чуқурлаштирилган тиббий-кўрик ташкил этилмоқда.
🔝 Сана: 2026-йил 4-5-март кунлари.
📍Манзил: Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази.
💸 Барча харажатлар Болалар Фонди томонидан бепул амалга оширилади.
❗️Эслатма: 4-5 март кунлари фақат тиббий-кўрик ўтказилиб, кейинги босқичда операция қилиш учун бемор болалар саралаб олинади.
