Азиз Ватан ҳимоячилари, муҳтарам юртдошлар!
2026-01-14 10:40:00 / Янгиликлар

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чин дилдан муборакбод этамиз.
Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз салоҳияти ва нуфузи тобора юксалиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигининг мустаҳкам кафолатига айланмоқда.
Оллоҳ юртимизда тинчлик ва осойишталикни доимо барқарор эцин. Ҳар бир оилага хотиржамлик, фаровон ҳаёт ва бахт-саодат тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан посбонлари!
