Шеробод туманида касблар маркази қурилиши ўрганилди
2025-12-10 21:40:00 / Янгиликлар

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига ташриф буюриб, барпо этилаётган касб-ҳунар маркази биносида амалга оширилаётган пардозлаш ишлари билан танишди.
Лойиҳа амалга оширилиши бўйича масъулларнинг ахборотлари тингланди, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Йил якунига қадар бинодаги қурилиш-таъмирлаш ва пардозлаш ишларини тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, марказни жиҳозлаш мақсадида келгуси йил бошида маҳаллий буджетдан маблағ ажратилиш ҳамда 2026-йилнинг биринчи чорагида ўқувчиларни қабул қилишни бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди.




