Буюк Британиянинг Intertek компанияси билан учрашув
2025-04-16 10:00:00 / Янгиликлар

Маълумот учун: “Intertek Group plc” - нефть ва газ, энергетика, автомобиль саноати, қурулиш, электроника, озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва бошқа соҳаларда маҳсулот ва хизматлар сифатини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва стандартлаштириш соҳасида жаҳон лидери бўлиб келмоқда. Компаниянинг 100 дан ортиқ мамлакатларда офислари, лабораториялари ва сертификатлаштириш марказлари мавжуд
Учрашувда Intertek компанияси билан СЕ маркировка, маҳсулотларнинг халқаро ва Европа талаблари (EN, ISO, ASME, ASTM, IEC)га мувофиқлигини баҳолаш, сифат менежмент тизимларини сертификатлаштириш, малакали кадр тайёрлаш, ваколатхона ва синов лабораторияларини очиш соҳасида тажриба алмашишда ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди.
Intertek Group plc Ўзбекистонда мувофиқликни баҳолаш соҳасида аккредитациядан ўтишга, нефть-газ, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик тармоқларида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар учун зарур бўлган маҳсулотлар синови ва сертификатлаштириш жараёнларида фаол иштирок этишига тайёрлигини маълум қилди.
Тадбир якунига кўра, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ва Intertek Group plc ўртасида “Йўл харитаси” имзолашган, иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.



