кин шаҳрида Хитой сифат инфратузилмаси идоралари билан учрашув бўлиб ўтди
2025-04-14 10:10:00 / Янгиликлар

Маълумот учун - Бозорни тартибга солиш бўйича давлат администрацияси (SAMR) 2018 йилда ташкил топган. Озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлом бозор рақобати, монополия фаолияти, бозор субъектларини рўйхатдан ўтказиш, саноат хавфсизлиги, стандартлаштириш, метрология, синовлар, инспекция, мувофиқликни баҳолаш, давлат назорати, сифат назорати, миллий сифат инфратузилмасини шакллантириш бўйича тартибга солувчи давлат бошқарув органи хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги техник тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни янада кенгайтириш, малакали кадрлар тайёрлаш, грантлар ва техник кўмакни жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Ишбилармонларнинг алоқалари учун янада қулай шароитлар яратиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, таркибини диверсификация қилиш, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш зарурлиги қайд этилди.
Стандартлаштириш соҳасида техник қўмиталар фаолиятини ривожлантириш, ISO, IEC ҳалқаро стандартлаштириш ташкилотларида ҳамкорлик, электромобиллар ва фотоэлектрик соҳасида стандартларни ишлаб чиқиш, мутахассисларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини доимий ошириб боришга келишилди.
Иқтисодий ва савдо муносабатларидаги техник тўсиқларни бартараф этиш ва экспортёр корхоналар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Ҳукумати ўртасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги Битим имзолаш ва қўшма ишчи гуруҳ тузиш таклифи берилди.
Хитой халқаро тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (CIDCA) грантини жалб этган ҳолда ҳамкорликда Квант метрология лабораториясини барпо этиш, "Бир макон, бир йул" техник кўмаги орқали тренинг-семинарлар ва стажировкалар ташкил этиш таклиф этилди.
Учрашув натижасига кўра 5 та хужжат: Стандартлаштириш соҳасида лицензия шартномаси, Ҳамкорлик баёни, Метрология соҳасида йўл харитаси, Аккредитация соҳасида ҳамкорлик юзасидан англашув Меморандуми, Маҳсулот сифати ва хавфсизлиги назорати бўйича ҳамкорлик баёни имзоланди.
Шу билан бирга, Хитой миллий метрология институти (NIM China), China Testing & Certification International Group Co., Ltd (СТС) ва China Certification & Inspection Group (CCIC) билан учрашувлар ўтказилди.
Ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, томонларнинг улкан салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, янги истиқболли лойиҳаларни кенгайтириш ва янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди ва лабораториялар фаолияти билан танишилди.
Экспорт бозорларини кенгайтириш мақсадида савдодаги техник тўсиқлар, экспорт-импорт маҳсулотларга қўйилган талабларга эътибор қаратилди, синов соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш таклифлари берилди.
“UzTEST” ва China Certification & Inspection Group (CCIC), Central Asia Co..LTD ўртасида “Йўл харитаси” имзоланди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар бундан буён ҳам Ўзбекистон ва Хитой ўртасида соҳа йўналишида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатни ишга солишга тайёр эканликларини билдирди.





