Саноатда инновацион метрологик таъминот истиқболлари ва унинг долзарб илмий-амалий муаммолари
2025-04-07 13:40:00 / Янгиликлар
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” кафедраси ташаббуси билан “Саноатда инновацион метрологик таъминот истиқболлари ва унинг долзарб илмий-амалий муаммолари” мавзусида III халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Мазкур анжуманда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров ҳам сўзга чиқиб, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ривожланиш босқичлари ҳамда университет билан яқин ҳамкорлик тўғрисида тўхталди.
Шунингдек мазкур анжуман Метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш илми ва таълими фидойиси, техника фанлари доктори, профессор марҳум Патхулла Исматуллаев хотирасига бағишланди.
Сўзга чиққанлар ватанпарвар олим Патхулла Рахматович хотирасини ёд этиб, мамлакатимиз олий таълими ва унинг негизида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссасини ҳамда меҳнат қилган жабҳаларини фаҳр билан гапирдилар.



