Грузия сифат инфратузилмаси идоралари вакиллари билан учрашув
2025-04-04 13:05:00 / Янгиликлар

Маълумот учун: Маълумот учун: GEOSTM- Ҳалқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO), Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC), Қонунчилик метрологияси халқаро ташкилоти (OIML) аъзоси.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Грузия ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланган дўстона муносабатлар барча соҳаларда изчил ривожланиб, иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани, ўзаро савдо ҳажми ортиб, қўшма лойиҳалар амалга оширилаётганлиги эътироф этилди.
Тошкент шаҳрида 5 март куни Ўзбекистон ва Грузия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ўнинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон-Грузия ўртасидаги Эркин савдо келишуви имкониятларини тўлиқ ишга солиб, яқин йилларда савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказиш бўйича берилган топшириқларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Грузия Хукуматлари ўртасида имзоланган техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимни амалга ошириш орқали савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, миллий стандартларни ҳалқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, Глобал сифат инфратузилмаси индекси (GQII), халқаро ҳамкорлик, ISOlutions, маркировка CЕ, техник қўмиталар ва қуйи техник қўмиталар фаолиятини такомиллаштириш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида миллий қонунчиликни ЖСТ битим, қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш, мутахассисларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг савдодаги техник тўсиқлар соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга келишиб олинди.
GACнинг мувофиқликни баҳолаш органларининг мувофиқлигини тасдиқлаш, мувофиқликни баҳолаш ишларининг натижаларига ишончни таъминлаш ва савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш учун шарт-шароитларни яратишга қаратилган фаолияти билан танишилди.
Маълумот учун: GAC Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ҳамкорлиги (ILAC) ва Халқаро аккредитация форуми (IAF) аъзоси.
Халқаро стандартларга мувофиқ синов ва калибрлаш лабораториялари, тиббий лабораториялар, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш органлари, ходимларни сертификатлаштириш органлари, инспекция органлари, малакани текшириш провайдерлари, менежмент тизимларини сертификатлаштириш органларини аккредитация қилиш, валидация ва верификация ишларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Грузия Аккредитация идоралари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди.
Учрашув якунлари бўйича Грузия Иқтисодиёт ва изчил тараққиёт вазирлиги, Грузия Стандартлар ва метрология миллий агентлиги (GEOSTM), Грузия Акрредитация маркази Аккредитация хизмати идораси (GAC) билан соҳага оид барча йўналишларида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.



