Экспортчилар учун хорижий сертификатларни олишда янги имконият
2026-08-25 11:00:00 / Янгиликлар

✅ Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун яна бир қулайлик яратилди.
✅ Эндиликда тадбиркорлар маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда талаб этиладиган хорижий сертификатларни олиш учун аризани “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими — tris.uz орқали онлайн тарзда тақдим этишлари мумкин.
Жумладан, халқаро ISO, OEKO-TEX, GlobalG.A.P., Европанинг CE ва бошқа стандарт ҳамда сертификатларга эҳтиёж мавжуд бўлганда, тизимдаги “Сертификатлаш” бўлими орқали “Экспорт сертификатини олишга ариза бериш” хизмати танланади.
Шундан сўнг аризачи, маҳсулот ва олиниши режалаштирилаётган сертификат ҳақидаги зарур маълумотлар электрон шаклда киритилади.
Тақдим этилган ариза асосида Агентликнинг масъул ходимлари тадбиркор билан боғланиб, зарур хорижий сертификатни олиш жараёни бўйича тегишли маслаҳат ва амалий кўмак кўрсатадилар.
✅ Мазкур хизмат экспортчиларнинг халқаро талабларга мувофиқ сертификатларни олиш жараёнини соддалаштириш, вақт ва ресурсларни тежаш ҳамда экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
