Ўзбекистон вакиллари Хитойда халқаро семинар доирасида илғор тажрибаларни ўрганмоқда
2026-07-30 11:00:00 / Янгиликлар

Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида Хитой Савдо вазирлиги (MOFCOM) ҳузуридаги Academy for International Business Officials (AIBO) томонидан ташкил этилган "Семинар он Фореигн Траде Продуcт Стандардс анд Cонформитй Ассессмент Полиcй фор Ациан Cоунтриес" ҳамда " Seminar on Foreign Trade Product Standards and Conformity Assessment Policy for Asian Countries " халқаро семинарларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур семинар халқаро савдо, маҳсулот стандартлари ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги илғор тажрибаларни алмашишга қаратилган.
Семинарда Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъул мутахассислари ҳам фаол иштирок этмоқда. Дастур давомида халқаро савдода техник тўсиқларни камайтириш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, аккредитация, лаборатория, мувофиқликни баҳолаш тизимларини такомиллаштириш ҳамда замонавий рақамли ечимларни амалиётга жорий этиш бўйича Хитойнинг илғор тажрибалари ўрганилади. Олинган билим ва тажрибаларни Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини янада ривожлантириш ва халқаро талабларга мослаштириш жараёнида қўллаш режалаштирилган.
Мазкур халқаро семинар мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро савдода маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларини уйғунлаштиришга хизмат қилади. Ўзбекистон вакилларининг ушбу нуфузли тадбирда иштироки соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни халқаро тажриба асосида янада такомиллаштириш ва замонавий ёндашувларни миллий амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.


