“Мустақиллик – ғурурим, ифтихорим” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди
2026-07-17 10:00:00 / Milliy qadriyatlar va bayramlar

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида Жиззах вилоятидаги “Шароф Рашидов” номидаги Ахборот-кутубхона марказида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратайлик!” бош ғояси асосида маърифий учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон техник тартибга солиш агентлиги директори маслаҳатчиси Н. Мамадалиева, Агентлик тизими ташкилотлари ва ҳудудий филиаллари ходимлари, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Учрашувда мустақилликнинг тарихий аҳамияти, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллий бирлик, ватанпарварлик, маънавий қадриятларни асраб-авайлаш ва ёшларда фуқаролик масъулиятини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда мустақиллик байрамига тайёргарлик тадбирлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари, шоира Меҳрибон Абдураҳмонова ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Боҳодир Мавлонов сўзга чиқиб, мустақилликнинг юрт тараққиётидаги ўрни, миллий қадриятлар, давлат тили ва фуқаролик масъулияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир давомида иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, мустақиллик ғоялари ва Янги Ўзбекистон тараққиётига бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур учрашув ёшларда Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва мустақиллик қадриятларига садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.



