Раҳбар ва ёшлар учрашуви: янги ташаббуслар ва илмий лойиҳалар тақдим этилди
2026-06-25 14:00:00 / Янгиликлар

✅Ўзбекистон техник тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Ўзбекистон миллий метрология институтининг фаол ҳамда илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ёш мутахассислари билан учрашув ўтказди.
Учрашув ёшларнинг илмий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва соҳага оид долзарб масалалар юзасидан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.
✅Мулоқот давомида метрология соҳасининг бугунги ҳолати, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги ривожланиш йўналишлари муҳокама қилинди.
Ёш мутахассислар томонидан соҳага оид таклиф ва ташаббуслар илгари сурилиб, уларни амалиётга татбиқ этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, тадбир доирасида метрология тизимини такомиллаштиришга қаратилган қатор илмий лойиҳалар ва инновацион ишланмалар тақдимоти ўтказилди.
Тақдим этилган лойиҳаларда замонавий технологияларни жорий этиш, ўлчашлар аниқлигини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ҳамда соҳанинг рақамли трансформациясини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Агентлик директори ёшларнинг илмий изланишлари ва инновацион ғояларини юқори баҳолаб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, илм-фан ва амалиёт интеграциясини кучайтириш, ёш олимларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалиётга жорий этиш бўйича зарур кўмак кўрсатилиши қайд этилди.
✅Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир якунида метрология соҳасида ёшларнинг илмий фаоллигини янада ошириш, уларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.





