Кимё саноатида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотлар ва янги имкониятлар
2026-06-19 11:00:00 / Янгиликлар

✅Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги “Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш клуби” доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ билан ҳамкорликда кимё саноати соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Тадбир давомида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқаро стандартларни жорий этиш, мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилмоқда.
✅ Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ–25-сон Фармонида тадбиркорлар ва давлат органлари билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиш, соҳадаги ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда халқаро стандартлар асосида янги механизмларни жорий этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Очиқ мулоқот давомида Фармон доирасида амалга оширилаётган янгиликлар, жумладан, экспорт бозорлари талабларига мос хорижий стандартлар асосида мувофиқликни баҳолаш, стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш, халқаро стандартларни қабул қилиш суръатларини ошириш, бозор назоратини кучайтириш ҳамда соҳани рақамлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилмоқда.
Шунингдек, кимё саноати йўналишида ташкил этилган СТҚ 20 “Кимё саноати” техник қўмитаси фаолияти, соҳада халқаро стандартларни жорий этиш бўйича режалаштирилган ишлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган амалий кўмак масалалари муҳокама қилинмоқда.
✅ Тадбир давомида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ташаббуслар, кредит ва субсидия ажратиш механизмлари ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари юзасидан аниқ ва манзилли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу орқали тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишини таъминлаш ҳамда янги бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
Мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олиш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва келгусидаги устувор вазифалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.




