Ёшлар куни доирасида Техник тартибга солиш инспекцияси инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-06-18 11:00:00 / Янгиликлар

✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан учрашувида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида “Ёшлар куни”ни ўтказиш амалиёти доирасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбариятининг Техник тартибга солиш инспекцияси мутахассислари ва инспекторлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Агентлик директори А. Жуманазаров, директор маслаҳатчиси Н. Мамадалиева, директор ўринбосари Т. Машанпин, Техник тартибга солиш инспекцияси бошлиғи А. Абдурахманов ҳамда ёш мутахассислар иштирок этди.
Учрашув аввалида Агентлик томонидан “Ёшлар куни” муносабати билан ҳудудларда мунтазам равишда очиқ мулоқотлар ташкил этилаётгани, ёшларнинг касбий ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
✅Очиқ мулоқот давомида Агентлик директори Европа Иттифоқининг ТАИEХ дастури ҳамкорлигида ташкил этилган “Бозор назорати: Европа тажрибаси” мавзусидаги тренинг-семинар натижалари ҳақида тўхталиб, халқаро экспертлар тажрибасини амалиётга жорий этишнинг аҳамиятини таъкидлади.
Шунингдек, қонунбузилишларнинг олдини олиш, назорат тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳага сунъий интеллект ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда ёшларнинг халқаро таълим дастурлари, грантлар ва малака ошириш лойиҳаларида фаол иштирок этиши, хорижий тилларни пухта ўрганиши бугунги куннинг муҳим талаби экани қайд этилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.




