Франциянинг Буреау Веритас компанияси билан стратегик ҳамкорлик кенгаймоқда
2026-06-18 10:00:00 / Янгиликлар

🫥Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Франциянинг Буреау Веритас компанияси вице-президенти Карине Кутроwски бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
🫥Учрашувда техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш, сертификатлаштириш ҳамда синов инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар халқаро тажрибани жорий этиш ва илғор амалиётларни татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда жорий этилаётган янги миллий мувофиқлик белгиси — “Cонформитй Узбекистан” (CУз), маҳсулотларнинг халқаро ва Европа стандартлари (ЭН, ИСО, АСМE, АСТМ, ИEC) талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда CE маркировкаси йўналишларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш, мутахассислар малакасини ошириш ва замонавий синов лабораторияларини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
🫥Учрашувда халқаро амалиёт ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари асосида техник регламентларни такомиллаштириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу жараёнларга Буреау Веритас экспертларини жалб этишдан манфаатдорлик билдирилди.
Музокаралар якунида болалар ўйинчоқлари, паст вольтли ускуналар, босим остида ишлайдиган қурилмалар ва шахсий ҳимоя воситаларини синовдан ўтказиш учун қўшма лабораториялар ташкил этиш устувор йўналиш сифатида белгиланди. Томонлар ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олдилар.





