Корея тажрибаси асосида техник тартибга солиш ва сифат инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-06-17 11:00:00 / Янгиликлар

✅Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Лазизбек Саидорипов Кореянинг KATRI Testing & Research Institute лойиҳа менежери Мин-сеунг Ким бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.
✅Учрашув давомида Корея томонидан 2024–2026-йилларда “KATRI Testing & Research Institute” грант дастури доирасида амалга оширилган ишлар, еришилган натижалар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Мулоқот давомида енергия самарадорлиги, маҳсулдорлик ва глобал екологик меъёрларга мувофиқлик бўйича техник қўлланма ишлаб чиқиш, кир ювиш машиналари ишлаб чиқарувчилари ҳамда синов муассасалари учун синов усулларини такомиллаштириш, шунингдек, ўйинчоқ маҳсулотларини синовдан ўтказиш йўналишларида янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
✅Шунингдек, Жанубий Кореяда амалга оширилаётган Сизе Кореа лойиҳасини Ўзбекистонда жорий етиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур лойиҳа аҳоли тана ўлчамлари ва жисмоний кўрсаткичларини ўрганиш асосида миллий маълумотлар базасини шакллантиришга қаратилган бўлиб, маҳсулотларни истеъмолчилар еҳтиёжларига мослаштириш, стандартларни такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб етади.
Учрашувда тўқимачилик маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг техник регламентлар ҳамда халқаро стандартлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш, лаборатория синовларини ривожлантириш, мавжуд синов инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ва бозор назоратини такомиллаштириш масалаларига алоҳида еътибор қаратилди.




