Қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти ўрганилди
2026-06-16 11:00:00 / Янгиликлар

✅Техник тартибга солиш агентлиги директори А. Жуманазаров томонидан Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида фаолият юритаётган қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қатор корхоналар фаолияти ўрганилди.
✅Жумладан, “Супер Паcк” МЧЖ, “Эуро Паcк” МЧЖ, “Премиум Флех” МЧЖ, “Сноw Wҳайт Папер” МЧЖ ҳамда “Cредо Принт” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот сифати ва амалдаги талаблар асосида олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Мазкур корхоналар озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавотлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар учун қадоқлаш воситалари ҳамда полиграфия маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхоналар раҳбарлари ва масъул ходимлари билан ўтказилган мулоқотларда қоғоз маҳсулотлари сифатини ошириш, қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларига риоя қилиш, маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ лаборатория синовларидан ўтказиш ҳамда халқаро талаблар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
✅Шунингдек, қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар реестрига киришнинг афзалликлари ва бу орқали тадбиркорлар учун яратиладиган қўшимча имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Мулоқотлар давомида корхоналарда замонавий лабораторияларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини кенгайтириш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ–25-сон Фармони асосида тадбиркорлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, стандартлаштириш ва метрология йўналишларида кўрсатилаётган хизматлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Учрашув якунида корхона вакилларининг соҳага оид саволларига жавоб берилди ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича келишувларга эришилди.





