Жамоатчилик институтлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди
2026-06-15 11:00:00 / Янгиликлар

✅Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик институтлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
✅Тадбирда Ўзбекистон стандартлар институти масъул ходимлари томонидан институт фаолиятининг асосий йўналишлари, стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар юзасидан батафсил ҳисобот тақдим этилди. Учрашув давомида мамлакатимизда техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқаро стандартларни миллий амалиётга жорий этиш, маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
✅Савол-жавобларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида жамоатчилик институтлари вакиллари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Иштирокчилар томонидан илгари сурилган таклиф ва тавсиялар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилиб, ўзаро фикр алмашилди.
✅Тадбир якунида бундай очиқ мулоқотлар давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда очиқлик ва шаффофлик тамойилларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.



