CООМEТ Эталонлар бўйича бирлашган қўмитасининг 30-йиғилиши халқаро метрология ҳамкорлигини ривожлантиришда муҳим босқич бўлди
2026-06-12 10:00:00 / Янгиликлар

✅ Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида CООМEТ Эталонлар бўйича бирлашган қўмитасининг (ЭБҚ) навбатдаги 30-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда аъзо давлатларнинг миллий метрология институтлари техник қўмиталари раҳбарлари ҳамда етакчи мутахассислари иштирок этди.
✅Йиғилиш давомида CИПМ МРА келишувини амалга ошириш, халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш,
CМC-сатрларни кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, асосий метрологик солиштиришларни ташкил этиш ҳамда CООМEТ техник қўмиталари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон делегацияси йиғилишда фаол иштирок этиб, миллий метрология институти вакиллари CООМEТнинг ТҚ 2 “Қонунлаштирувчи метрология” ва ТҚ 4 “Ахборот ва таълим” йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот тақдим этди. Шунингдек, минтақавий метрология инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.
✅Иштирокчилар томонидан халқаро солиштиришлар мониторингини кучайтириш, янги CМC-қаторларни ишлаб чиқиш ва уларни экспертизадан ўтказиш, ўлчаш ва калибрлаш имкониятларини сақлаб қолиш ҳамда уларнинг халқаро даражада тан олинишини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида CООМEТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳалар самарадорлигини ошириш ҳамда ўлчашларнинг ягона бирлик тизимини халқаро талаблар асосида ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон миллий метрология институтининг CООМEТ ЭБҚ фаолиятидаги иштироки халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий метрология тизими салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ўлчаш имкониятларини жаҳон миқёсида янада кенг танитишга хизмат қилади.





