Раҳбар ва ёшлар: келажак муҳандислари билан учрашув
2026-06-11 11:00:00 / Янгиликлар

🔘 Тошкент шаҳридаги Беларус–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтида Ёшлар куни муносабати билан “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида учрашув ташкил этилди.
🔘 Тадбирда Техник тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров иштирок этди.
🔘 Тадбирни институт ижрочи директори Санжар Мирзалиев очиб, у ўз сўзида институт фаолияти, таълим жараёни ва ёшларнинг илм-фан ҳамда муҳандислик соҳаларидаги иштироки хусусида тўхталиб, талабаларни Ёшлар куни билан табриклади.
🔘 Тадбир доирасида “Муҳандислик ойлиги” муносабати билан ташкил этилган “Келажак муҳандислари” фестивалининг “Янги авлод автомобили” йўналишида фаол иштирок этган иқтидорли талабалар тақдирландилар.
Шунингдек, Агентлик директори Акмал Жуманазаров томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёш мутахассислар олдида турган муҳим вазифалар ҳамда соҳадаги истиқболли имкониятларга бағишланган тақдимот ўтказилди.
🔘 Учрашувда Муҳандислик тизимлари факултети талабаси Абдуллажон Бафоев ҳам ўзининг инновацион лойиҳалари ва ташаббуслари ҳақида тақдимот қилди.
Мулоқот давомида Агентлик директори техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини рақамлаштириш, жараёнларга сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Талабалар томонидан ҳам бир қатор таклифлар билдирилди. Жумладан, 2-босқич “Метрология” йўналиши талабаси Хушнуд Шавкатов Миллий метрология институти тизимидаги лабораторияларни босқичма-босқич визуал лабораторияларга айлантириш ташаббусини илгари сурди. Абдуллажон Бафоев эса ўзи ишлаб чиқаётган дастурий таъминот лойиҳаларини Агентлик мутахассисларига тақдим этиш бўйича таклиф билдирди.
🔘 Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, соҳа раҳбарлари билан очиқ мулоқот олиб бордилар. Савол-жавобларда фаол иштирок этган талабаларга Агентлик директорининг махсус эсдалик совғалари топширилди.






