9-июн — Бутунжаҳон аккредитатсия куни муборак!
2026-06-09 10:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилда ушбу сана “Инноватсиялар, ишонч ва барқарорлик: аккредитатсиянинг қудрати” шиори остида нишонланмоқда.
Аккредитатсия — маҳсулот ва хизматлар сифати ҳамда хавфсизлигини таъминлаш, халқаро ишончни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишга хизмат қилувчи муҳим омилдир. Бугунги кунда инноватсион ёндашувлар, замонавий технологиялар ва халқаро талабларга мувофиқ фаолият юритиш орқали сифат инфратузилмасини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги жамоаси аккредитатсия тизимида фаолият юритаётган барча мутахассислар, экспертлар, баҳоловчилар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларини самимий табриклайди.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, янги ютуқлар ҳамда юртимизда сифат ва ишонч муҳитини янада ривожлантириш йўлидаги ишларингизга зафарлар тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!
