Металлургия соҳасида техник тартибга солиш ва халқаро стандартларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
2026-06-05 11:00:00 / Янгиликлар

Ауно дамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан металлургия саноати соҳасида фаолият юритувчи давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субектлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилмоқда. Тадбирда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ–25-сон Фармони доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Қайд этилганидек, мазкур ҳужжат халқаро стандартлар асосида мувофиқликни баҳолаш, аккредитатсия жараёнларини соддалаштириш ва соҳада рақобат муҳитини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда металлургия соҳасига оид 1 396 та стандартдан 624 таси халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган бўлиб, 2026–2028-йилларда қўшимча 450 та халқаро стандартни қабул қилиш режалаштирилган.
Тадбирда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқиши учун зарур бўлган халқаро сертификатларни олиш жараёнларини қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳада рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


