Янги Ўзбекистон метрологияси: аниқлик, ишонч ва халқаро э‛тироф
2026-05-20 09:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ҳурматли ҳамкасблар, қадрли метрологлар!
Сизларни касб байрамингиз – Бутунжаҳон метрология куни муносабати билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги жамоаси номидан ва шахсан ўз номимдан самимий муборакбод этаман. Метрология – бу нафақат аниқ ўлчашлар тизими, балки иқтисодиёт барқарорлиги, саноат рақобатбардошлиги, маҳсулот сифати ва аҳоли хавфсизлигини та‛минлайдиган муҳим соҳадир. Бугунги кунда фан, саноат, энергетика, тиббиёт, қурилиш, савдо ва рақамли технологиялар каби йўналишларни метрологиясиз тасаввур этиб бўлмайди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳасини халқаро талаблар асосида тубдан такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг соҳани ривожлантиришга қаратилган қарор ва ташаббуслари миллий сифат инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 16-феврал куни қабул қилинган “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–25-сон Фармони метрология тизимини модернизатсия қилишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжат миллий маҳсулот ва хизматларнинг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш, ўлчашлар аниқлиги ва ишончлилигини та‛минлаш ҳамда сифат инфратузилмасини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, аккредитатсия тизимини такомиллаштириш, замонавий лабораторияларни ривожлантириш ва янги давлат эталонларини жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда соҳа инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан юқори аниқликдаги янги давлат эталонларини харид қилиш ва миллий калибрлаш имкониятларини кенгайтириш режалаштирилган.
Соҳада ислоҳотлар билан бир қаторда халқаро майдондаги ўрнимиз ҳам сезиларли даражада ўзгарди. Латвия, Корея, Хитой, Словакия давлатлари, АҚСҲнинг УСАИД, Германиянинг ПТБ, Кореянинг КОИCА, Туркиянинг ТИКА ташкилотлари, Халқаро савдо маркази (ИТC), Халқаро Электротехника Комиссияси (ИEC), Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ИСО), Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (СМИИC) билан ҳамкорлик тўлақонли йўлга қўйилди.
Метрология соҳасини анъанавий эталон фойдаланувчисидан – эталон ишлаб чиқарувчисига трансформатсия қилиш мақсадида 4 та техник йўналишдаги олий та‛лим муассасалари билан ҳамкорликда 7 та эталон ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини яратиш ишларига старт берилди.
CООМEТ президентлиги сайлови ўтказилиб, унда илк бор Ўзбекистон вакили, Ўзбекистон миллий метрология институти директори CООМEТ президенти лавозимига тасдиқланди.
2026-йилда Ўзбекистоннинг Халқаро тарози ва ўлчовлар бюросига (БИПМ) тўлақонли а‛зо бўлиши мамлакатимиз метрология тизими тарихидаги муҳим ва тарихий ютуқлардан бири бўлди. Ушбу а‛золик миллий ўлчаш натижаларининг халқаро миқёсда тан олиниши, миллий эталонлар салоҳиятининг ошиши ҳамда Ўзбекистоннинг глобал метрология ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
ЎзММИ халқаро интегратсияни жадаллаштириш мақсадида, 2025-йил июн ойидан Европа миллий метрология институтлари уюшмаси (EУРАМEТ)нинг Марказий Осиёдаги ягона Лиаисон Органисатион (ҳамкор ташкилот) – ассотсиатсиялашган а‛зо мақомини олди. Бу – мамлакатимиз метрологиясининг минтақавий етакчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади.
Ўзбекистон Марказий Осиёда иккинчи бўлиб вақт ва частота хизмати мувофиқлаштирилган универсал вақти УТCни шакллантиришда Халқаро атом вақти (ТАИ) гуруҳига а‛зо бўлди, натижада Ўзбекистон ўзининг миллий вақт шкаласига эга бўлди.
Республикада илк бор 1 миллион доллар миқдоридаги метрология хизматлари Тожикистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон давлатларига экспорт қилинди.
Глобал сифат инфратузилма индексидаги метрология йўналиши кўрсаткичлари 72-ўриндан 60-ўринга кўтарилади. 4 331 та Халқаро ИСО, ИEC, ЭН стандартини қабул қилиш орқали, уйғунлашиш даражаси 30 фоиздан 40 фоизга етказилади.
Шунингдек, Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти ҳужжатлари асосида метрологик ме‛ёр ва қоидаларни қабул қилиш мақсадида 20 та миллий стандартни ишлаб чиқилди ҳамда жорий қилинган ОИМЛ ҳужжатлар сони 52 тага етказилди.
Шунингдек, . Миллий эталонлар базаси қўшимча 13 та эталонларга кенгайтирилиб, эталонлар базаси 42 тага етказилди. Миллий эталонлар базасини қўшимча 19 та эталонга кенгайтириш юзасидан техник топшириқлар ишлаб чиқилди ва илк бор квант метрологияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишлар бошланади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда квант метрологиясини шакллантириш, замонавий эталонларни яратиш ва илмий-инноватсион фаолиятни ривожлантириш бўйича ҳам муҳим қадамлар ташланмоқда. Метрология соҳасида илм-фан ва инноватсияларни ишлаб чиқариш билан интегратсия қилиш орқали янги технологик йўналишларни ривожлантиришга алоҳида э‛тибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, бугунги кунда мамлакатимиз Марказий Осиёда минтақавий метрология хабини шакллантириш йўлида изчил ишларни амалга оширмоқда. Соҳадаги халқаро э‛тироф этилган CМC қаторлари сони 20 тага етгани метрологик салоҳиятимиз тобора ортиб бораётганидан далолат беради. Эндиликда қўшни давлатларга ҳам метрология хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилгани мамлакатимизнинг минтақавий етакчи марказга айланиб бораётганини яққол намоён этмоқда.
Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган ўлчаш натижаларининг халқаро даражада тан олинишига, экспорт салоҳиятининг ошишига ва инвесторлар ишончининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Шу билан бирга, соҳада рақамлаштириш жараёнларига ҳам алоҳида э‛тибор қаратилмоқда. “Техник жиҳатдан тартибга солиш” миллий ахборот тизими орқали метрологик хизматлар, калибрлаш ва аттестатсия жараёнларини электрон шаклга ўтказиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу эса шаффофликни та‛минлаш, инсон омилини қисқартириш ва тадбиркорлар учун қулайлик яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун Ўзбекистон миллий метрология институти ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан ўлчашлар бирлигини та‛минлаш, халқаро стандартларга мос лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш, миллий эталонлар базасини кенгайтириш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Албатта, бу ютуқлар замирида ўз касбига садоқатли, юксак билим ва тажрибага эга метрологлар меҳнати мужассам. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз туфайли иқтисодиёт тармоқларида аниқлик, ишонч ва сифат та‛минланмоқда.
Қадрли соҳа ходимлари!
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан ютуқлар ва янги муваффақиятлар тилайман. Илмий ва амалий фаолиятингиз мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш йўлида доимо самарали бўлсин.
Бутунжаҳон метрология куни муборак бўлсин!
Жуманазаров Акмал Рузикулович,
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори
