Тадбиркорлар ҳамда ишлаб чиқарувчилар учун очиқ мулоқот ўтказилади
2026-05-02 10:00:00 / Воқеалар тақвими

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузурида ташкил этилган “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш клуби” доирасида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда тўқимачилик соҳаси вакиллари учун очиқ мулоқот ташкил этилади.
Мазкур тадбир тадбиркорлар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда мавжуд имкониятлар юзасидан батафсил маълумот беришга қаратилган.
🔴 Тадбир тафсилотлари:
Сана: 2026-йил 2-май
Вақт: соат 10:00
Жой: Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги биноси
Ҳудудлардан туриб иштирок этиш учун онлайн уланиш имконияти ҳам яратилган
ҲАВОЛА (https://us06web.zoom.us/j/84042064516?pwd=DcXAIXBgHf3jOIZ5ZqCQy6Lay9vuuy.1)
📶 Тадбирда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
- Президентнинг 2026-йил 16-февралдаги ПФ–25-сон Фармони асосида тадбиркорлар учун яратилган янги имконият ва қулайликлар;
- Тўқимачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жорий ҳолати;
- Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 17-ноябрдаги 729-сон қарорига мувофиқ тўқимачилик корхоналарига ажратилаётган субсидиялар;
- Субсидиялардан фойдаланиш тартиби юзасидан тақдимот ва савол-жавоблар.
Тадбирда тикув-трикотаж ва тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари иштирок этиши кутилмоқда.
🔵Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси 333а, 2-қават, мажлислар зали.
Барча тадбиркорларни мазкур очиқ мулоқотда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.



