Йиғилишда бир қатор долзарб масалалар муҳокама этилди
2025-11-03 14:10:00 / Янгиликлар

Жорий йил январь-сентябрь ойларида 115,6 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш режа қилинган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 128,9 минг нафарни ташкил этди ва режа ижроси 112 фоизга бажарилди.
Дастур доирасида режа кўрсаткичлар бажарилган бўлсада, ҳудудларда айрим йўналишларда тўлиқ бажарилмагани танқид қилинди.
Шунингдек, камбағалликдан чиқарилган оилалар сони бўйича энг ёмон аҳвол Кармана тумани 29 фоиз, Нурота туманида 29,8 фоиз ва Хатирчи туманида 32,4 фоиз оила камбағалликдан чиққан холос.
Ташқи меҳнат миграциясидан қайтганлар бўйича ҳам жиддий ишлаш кераклиги уқтирилди.
Туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан "маҳалла еттилиги" ҳамда бириктирилган масъуллар билан биргаликда меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни бандлигини таъминлаш, уларни доимий иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш таъкидланд




