Нурота тумани жадал ривожлантирилади
2025-10-24 11:35:00 / Янгиликлар

Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 298-сонли Қарори ҳамда ПФ-186-сон Фармони ижроси доирасида “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” тамойилини амалиётга жорий этишга қаратилган.
Шу доирада Нурота туманига “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман” мақоми берилиб, уни комплекс ривожлантириш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ туман инфратузилмасини янгилаш, ижтимоий обектларни модернизация қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилади.
Дастур доирасида Нурота туманида 58 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, улар иқтисодиёт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларни қамраб олади.
Хусусан, саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишларидаги лойиҳалар орқали 443 та янги иш ўрни яратилади, 1,8 миллион долларлик экспорт ҳажми шакллантирилади.
Шунингдек, туман марказида замонавий IT маркази, диагностика тиббий маркази ҳамда сайёҳлар учун дам олиш масканлари барпо этилиши режалаштирилган. Дастур доирасида ички йўллар таъмирланади, 11125 хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланиши билан бирга, 2 та маҳалла ҳам "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла”га айлантирилиши режалаштирилган.
Дастурдан кутилаётган асосий натижалар — аҳоли турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва маҳаллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришдир.


