ТАЛАБАЛАР ВА МАГИСТРЛАР АҚШ УНИВЕРСИТЕТЛАРИДА ЎҚИШ БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ БИЛАН ТАНИШДИ
2025-05-20 16:45:00 / Янгиликлар
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари томонидан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида АҚШ университетларида ўқиш ва академик алмашинув дастурлари бўйича тақдимот семинари ташкил этилди. Дастлаб, меҳмонлар университет раҳбарияти билан учрашиб, делегация аъзолари НДКТУ фаолияти билан таништирилди.

Семинарда Ўзбекистон ёшлари учун хорижда ўқиш дастурлари бўйича атрофлича маълумот берилди. Савол-жавоб шаклида ташкил этилган мулоқот давомида ёшларнинг барча саволларига батафсил жавоблар берилди.
Якунда элчихона вакиллари ёшларни ўз билим ва салоҳиятларини халқаро миқёсда намоён этишда фаол бўлишга ва инглиз тилини чуқур ўрганишга чорлади.


