Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация Татаристон Республикасида
2025-05-15 16:40:00 / Янгиликлар

Маълумот учун: “КИП Мастер” индустриал технопаркида 295 та резидент фаолият юритмоқда ва уларда 12 000 дан ортиқ ходим меҳнат қилади. Технопаркнинг умумий майдони 1,5 миллион квадрат метрни ташкил этади. Резидент корхоналарининг йиллик умумий товар айланмаси 80 миллиард рублдан ошади.
Музокараларда технопаркнинг етакчи резидентлари “Haier Industrial Rus”, “АК Рента”, “Индел”, “Камаз Тал” ва бошқа 30 дан ортиқ компаниялар вакиллари иштирок этди. Томонлар ҳамкорлик истиқболлари ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишди.
Хусусан, Навоий вилояти делегацияси Кармана туманида Татаристон Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Навоий” саноатни ривожлантириш мажмуаси тўғрисида тақдимот ўтказди. Тақдимотда инвесторлар учун яратилган имкониятлар, тайёр инфратузилма, ишлаб чиқариш объектларини жойлаштиришдаги имтиёзлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишдаги маъмурий кўмак ҳақида маълумот берилди.
Музокаралар натижасида Навоий вилояти ҳудудига Татаристон компанияларини жалб этган ҳолда қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.


