Навоийлик Лазиза Ҳайдарова Sofia European Open 2026 турнирида кумуш медални қўлга киритди.
2026-02-02 15:40:00 /
Болгариянинг София шаҳри мезбонлик қилган Sofia European Open турнири якунланди.

Мусобақанинг иккинчи куни терма жамоамиз аъзоларидан бири навоийлик Лазиза Ҳайдарова (-48 кг) кумуш медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси нуфузли Sofia European Open 2026 турнирини 3 та медал (1 та кумуш, 2 та бронза) билан якунлади.

