“Аёл фаровонлиги-тараққиёт ва барқарорликнинг пойдеворидир” лойиҳаси амалда
2026-01-16 09:30:00 / Янгиликлар

Биринчи босқичда Хатирчи тумани Оила ва хотин қизлар бўлими, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлим, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлимлари билан ҳамкорлик меморандумлари тузилиб, лойиҳа томонидан маҳаллаларда ташкил этилган “Каштачилик маркази” ўқув хоналари жиҳозланди.
“Лангар” маҳалласидан 18 нафар, “Оқтепа” маҳалласидан 17 нафар жами 37 нафар ишсиз хотин-қизларни ўқитиш, бандлигини таъминлаш мақсадида хомашёлар олиб берилди. “Munira New Brand” МЧЖ ҳамда лойиҳа тренерлари томонидан 60 соатлик “Каштачилик” ўқув дастури тайёрланиб, дастур асосида бепул дарс машғулотлари ўтказилмоқда.
Лойиҳа натижадорлигини таъминлаш, самарадорлика эришиш ва лойиҳа якунлангач, "Лангар" ва "Оқтепа" маҳаллалари каштачиликка ихтисослашган маҳалла драйвери бўлишини таъминлаш учун ўқитилган 37 нафар хотин-қизлар "Устоз-шогирд" асосида ҳар бирларига 3-5 нафаргача уй бекалари, ёшларни бириктириш орқали 120 нафардан ортиқ хотин-қизлар каштачиликка ўқитилиб иқтисодий аҳволини яхшилишга кўмаклашилади.
Уйимиз ёнида маҳалла ичида ташкил этилган бу жой биз қишлоқ аёллари учун қулай шароит бўлди дейди- “Оқтепа” маҳалласи фуқароси Гулчеҳра Муминова - анча вақтлардан буён каштачилик фаолиятига қизиқиб келардим, лекин ўрганиш имкониятим йўқ эди. Бизларга яратилган бу каштачилик марказида энди бепул ўрганиб, берилган хомашёлар орқали даромад кўришимиз ҳам мумкин бўлди.




