Ёшларнинг бўш вақти — китоб билан мазмунли ўтмоқда
2026-01-09 09:10:00 /
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қишки таътил мавсумида уларнинг китобга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида Навоий шаҳридаги 18-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари "Фарҳод" маданият саройи ҳузуридаги кутубхонага ташриф буюрди.

Вилоятимиздаги илм-маърифат масканларининг энг йирикларидан бири саналган ушбу кутубхонада китобхонлар учун яратилган замонавий шароитлар, бой ва ранг-баранг китоб фонди ёш китобхонларда катта қизиқиш уйғотди.
Мазкур ташриф ёшлар орасида мутолаа маданиятини ривожлантириш, китобга меҳр уйғотиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.



