Ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар давом этмоқда
2026-01-08 09:00:00 / Янгиликлар
Конимех туманида вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Лазиз Қаюмов, ҳокимлик ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида ишсиз ва ёрдамга муҳтож ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Хусусан, ёшларнинг билим ва малакасини ошириш ҳамда уларни замонавий соҳаларга жалб этиш мақсадида 4 нафар ёш ёшлар ишлари агентлиги томонидан тумандаги ўқув марказларида бепул ўқишга йўналтирилди, шунингдек, 1 нафар ёш туман Ёшлар ишлари бўлимига ахборот-медиа йўналиши бўйича ёрдамчи мутахассис сифатида ишга жалб этилди.
Қолган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларни ишга жойлаштириш ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тегишли ўқув курсларига йўналтириш чоралари белгиланди.


