ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ НАВОИЙДА!
2025-12-25 15:55:00 / Янгиликлар
Бугун мамлакатимизда Янги йил байрами шукуҳи ҳукмронлик қилмоқда. Барчанинг кайфияти кўтаринки, нигоҳларда қувонч, чеҳраларда мамнунлик. Айниқса, болажонлар шодлигининг чегараси йўқ.

Навоий вилоятида байрамнинг узвий давоми сифатида “Президент арчаси” тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Тадбирда 200 нафардан ортиқ болажонлар қатнашди. Вилоят ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги масъуллар иштирок этиб, болажонларни Янги йил билан табриклашди ва уларга Президент совғалари тантанали тарзда топширилди.
Байрам театрлашган саҳна кўринишларига уланиб кетди. Қорбобо, Қорқиз ва эртак қаҳрамонлари иштирокидаги байрам томошаси болажонларга унутилмас лаҳзаларни ҳадя этди.
Байрам дастурхони атрофида тадбир тантаналари давом этди.




