АХБОРОТ ХИЗМАТИ ҚОШИДА ЗАМОНАВИЙ МЕДИА МАРКАЗ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2025-12-20 11:50:00 / Янгиликлар

Бугун ижтимоий тармоқлар ривожланишда давом этар экан, ҳаёт ҳақиқати интернет имкониятларини тан олишни, у билан ҳисоблашиш, ҳамкорлик қилишни шарт қилиб қўйгани бор гап. Ахборот майдонида тезкорлик энг муҳим масала ва унинг ечими бугун интернет берадиган имкониятларда!
Ахборот хизмати қошида очилган медиа студия ОАВнинг газета, радио, телевидение каби барча йўналишларининг вазифаларини ўзида уйғунлаштирган бўлиб, бу эса ўз навбатида оммага ахборотни тезкор, холис ва аниқ етказиб бериш имконини янада оширади. Айни пайтда медиа маконда долзарб бўлиб турган сифатли миллий контент яратиш ва уни кенг оммага тезкор етказиш масалаларида ҳам ушбу студиянинг ўрни салмоқли бўлади.
Ушбу медиа марказ, бугун ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сони кескин ошиб, ахборот энг кўп истеъмол қилинадиган товарга айланиб бораётган замонда оммага тезкор, ҳаққоний ва аниқ далилларга асосланган холис ахборот етказиш йўлида хизмат қилади.




