Навбаҳорда сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди
2025-12-22 10:45:00 / Янгиликлар

Семинар давомида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, томчилатиб суғориш ва шарбатлаб суғориш усулларининг афзалликлари, уларни амалиётга татбиқ этиш орқали сув сарфини камайтириш ва ер унумдорлигини ошириш имкониятлари атрофлича тушунтирилди.
Туман ҳокими фермер ва деҳқон хўжалиги раҳбарларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича аниқ топшириқ ва тавсиялар бериб, ушбу йўналишда фаол бўлган тадбиркорлар учун мавжуд имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш механизмларидан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, семинар иштирокчиларининг саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар берилиб, келгусида туманда сув тежовчи технологияларни янада кенг жорий этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.



