Cпорт соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар сарҳисобига бағишланган тадбир
2025-12-19 17:10:00 / Янгиликлар
Бугун Маънавият ва маърифат марказида спорт соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар сарҳисобига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, соҳа масъуллари ва спортчилар иштирок этди.

Маълумот учун айтиш жоизки, 2025 йил давомида ўтказилган Ўзбекистон, Осиё, Жаҳон чемпионати ва кубокларида ҳамда нуфузли Халқаро спорт мусобақаларида навоийлик спортчилар жами 1859 та медалларни жамғардилар.
Хусусан, Бирлашган Араб Амирликларида жорий йилнинг 9-15-декабрь кунлари Дубай-2025 ёшлар пара Осиё ўйинларида 8 нафар спортчилар иштирок этиб, 32 та медалларни (25 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза) қўлга киритишди.



