Замонавий таълим макони сари: янги ўқув биносида назорат ишлари
2025-12-18 16:35:00 / Янгиликлар

Навбатдаги ўрганишлар Навоий шаҳрида бунёд этилаётган Навоий давлат университетининг янги биносида ўтказилди. Назорат жараёнида қурилиш ишларининг амалдаги ҳолати, фойдаланилаётган қурилиш материалларининг сифати, шунингдек, бажарилаётган ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари ҳамда белгиланган меъёрий талабларга мувофиқлиги атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганиш якунида пудрат ташкилотига қурилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа асосида, сифат ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя этган ҳолда олиб бориш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Қайд этиш жоизки, шаҳарсозлик меъёрларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилган қурилиш ишлари талаба-ёшлар учун хавфсиз, қулай ва замонавий таълим муҳитини яратишга хизмат қилади.
Ҳудудларда қурилиш объектлари устидан назорат тадбирлари белгиланган режа асосида давом эттирилмоқда.


