БОЗОРЛАР РАҚАМЛАШМОҚДА
2025-11-30 15:45:00 / Ақлли шаҳар

Навоий шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да жами 1247 та раста, 376 та турғун шохобчалар мавжуд. Тадбиркорларнинг бандлигини назорат қилиш мақсадида ҳудудда бугунги кунгача 66 та кузатув камералари ўрнатилди. “SMART MARKETPLACE” АЖ билан soliq.uz сайтида тўлиқ интеграция қилинди.
Бундан ташқари, XPRINTER XP-P-502A мобил принтер орқали чек чиқариш, расталар бандлигини, турғун шохобчалар ойлик тушумини назорат қилиш ҳамда тўловларни қабул қилиш тўлиғича ишга туширилди ва якунланди.
Шунингдек, бозор ҳудудидаги автотураргоҳда кузатув камералари ўрнатилди ва ягона тизимда автомашиналарни кириб-чиқиш назоратга олинган. Бугунги кунда https://raqamli-bozor.uz/ сайтида бозорлар тўғрисида маълумот ва расталар схемасини тўлиқ кўриш имкони мавжуд.
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов мазкур савдо мажмуаси ҳудудида бўлиб, рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бозор одонлиги, тадбиркорлар, сотувчи ва мижозлар учун яратилган шароитлар билан танишди.



