Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири
2025-12-14 13:00:00 / Янгиликлар
Бугун Навоий шаҳридаги "IMPERIAL" тантаналар масканида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоятда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган инсонлар иштирок этди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, соҳа вакилларига байрам табригини йўллади. Шундан сўнг, соҳада самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ фидойиларга фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо совғалар, “Энг яхши томорқа эгаси”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Илғор фермер кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.
Байрам тадбирида вилоят маданият бўлими санъаткорлари билан бир қаторда элимиз суйган санъаткор Баҳром Назаровнинг чиқишлари ҳам ўзгача руҳ бағишлади. Уларнинг ижросидаги куй-қўшиқлар меҳмонлар кайфиятини янада кўтарди.



