ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
2025-12-10 12:55:00 / Янгиликлар

Муҳтарам Юртбошимизнинг таъбири билан айтганда, "Шундай улуғ ва муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва мутахассисларни дунёдаги энг олижаноб касб эгаларидир" десак, ҳақиқатни тан олган бўламиз.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, интенсив агротехник усулларни қўллаш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологиялар ва замонавий илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маҳсулотларни сифатли қайта ишлаш, юртимиз экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан 6 нафар навоийлик соҳа ходимлари ҳам орден ва медаллар билан тақдирланди.
Бугун вилоят ҳокими Нормат Турсунов орден ва медалларни ўз эгаларига тантанали топширди.




