ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР
2025-12-05 17:15:00 / Янгиликлар
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорларга кўмаклашиш ҳамда давлат мулкидан янада самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида қўйидаги рўйхатда келтирилган, давлат ташкилотлари балансида бўлган бугунги кунда фойдаланилмасдан бўш турган давлат мулки об]ектларини уч томонлама ижара шартномаси асосида фойдаланишга таклиф этади.

Жадвалда кўрсатилган давлат объектлар бўйича тўлиқ маълумотларни Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказидан олишингиз мумкин. Манзил: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, С.Айний кўчаси, 27-уй (3-қават)
Телефон: (436) 220-62-14
