Навоийда 300 МВтлик қуёш станцияси барпо этилмоқда
2025-12-07 13:10:00 / Янгиликлар

Уларнинг орасида Навоий вилоятида қурилаётган қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ва қуввати 75 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини
қуриш лойиҳаси ҳам мавжуд.
Хитойнинг “SINOMA” компанияси инвесторлигида “Navoiy Clean Energy Technology" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 260 млн долларни ташкил этади.
Кармана туманидаги 522 гектар ер майдонида бу борада ишлар ташкиллаштирилиб, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари Хитой Халқ Республикаси ва маҳаллий компаниялар томонидан амалга оширилмоқда.
Лойиҳа тўлиқ ишга тушгандан сўнг 25 та доимий иш ўрни яратилади. Корхонани 2026 йилда ишга тушириш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳада йилига 650 млн кВт соат ёки 270 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг “яшил” энергия ишлаб чиқарилади, 196 млн куб метр табиий газ тежалади ва 273 минг тонна зарарли моддаларнинг атмосферага чиқарилиши олди олинади.
Лойиҳага старт бериш маросимида вилоят ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги масъуллар ҳам иштирок этишди.


