КОНСТИТУЦИЯ – ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ
2025-12-06 11:05:00 / Янгиликлар
Халқимизнинг фаровон ҳаёти ва давлатимиз тараққиётининг асосий пойдевори бўлган Бош қомусимиз байрами қалбларимизга қувонч ва шукуҳ бағишлаб, меҳнат жамоалари, таълим масканлари, маҳаллаларда шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ҳам тадбирларнинг узвий давоми сифатида маънавий – маърифий байрам ташкил этилди. Тантанали тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янгради.
Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, ҳуқуқшунос, сиёсатшунос олимлар, илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлилар иштирок этди.
Байрам тадбири бирдамлик ва бағрикенглик, Ватан ва она юртни мадҳ этувчи куй қўшиқларга уланиб кетди.
Байрам тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.



