Навоийда “Savate” спорт тури бўйича халқаро семинар бўлиб ўтмоқда
2025-12-08 08:40:00 /
Навоий шаҳрида Сават – француз бокси йўналишида халқаро тренерлик ва техник семинар старт олди.

“ТуронБанк” АТБ томонидан ташкил этилган ушбк семинарда Осиё “Savate” Конфедерацияси президенти Ҳамид Реза Ҳесараки ҳамда Халқаро тоифадаги тренер Рафаел Коурош иштирокида амалий ва назарий машғулотлар ўтказилмоқда.
Семинарнинг мақсади ёш спортчилар малакасини ошириш, келгусида уларни халқаро даражадаги мураббий сифатида тайёрлашдир.
Машғулотларда 25 нафар иқтидорли ёшлар қатнашмоқда. Семинар якунида имтиҳондан ўтган иштирокчиларга халқаро тренерлик сертификатлари топширилади.


