Зарафшонлик ёшлар учун имконият
2025-12-04 12:30:00 /
Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов "Shamol Zarafshan Energy" компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси Дурдона Каримовани қабул қилди.

Учрашув давомида компания томонидан ташкиллаштирилган жамоатчиликни қўллаб қувватлаш дастурлари муҳокама қилинди. Хусусан, декабрь ойида Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар ММТБ томонидан ўтказиладиган "Mock test" имтиҳонларида юқори балл тўплаган 20 та зарафшонлик ёшларнинг IELTS имтиҳонида қатнашиш харажатлари компания томонидан тўлаб берилади.
Шаҳар ҳокими компания томонидан амалга ошириладиган бундай хайрли ташаббусларни Зарафшон шаҳар ҳокимлиги қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлигини маълум қилди.

