“Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими
2025-12-04 09:00:00 / Янгиликлар
Навоий шаҳрида “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 125 нафар аёллар қатнашди, улардан 54 нафари вилоят босқичида иштирок этди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Малика Мамадиярова иштирокчиларни табриклаб, улар фаолиятига юқори баҳо берди.
“Йил аёли – 2025” танловида аёллар қуйидаги 11 номинация бўйича баҳоланди:
1. Йилнинг энг ватанпарвар аёли
2. Йилнинг энг фаол олима аёли
3. Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли
4. Йилнинг энг яхши ижодкор аёли
5. Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли
6. Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси
7. Йилнинг энг яхши чилангар аёли
8. Йилнинг энг яхши уй бекаси
9. Йилнинг энг жонкуяр устози
10. Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси
11. Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори
Тадбир давомида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


