Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида юрак туғма нуқсонли болалар учун махсус тиббий кўрик ўтказилмоқда
2025-11-28 14:55:00 /

Кўрик давомида болаларнинг юрак фаолияти чуқур ўрганилиб, замонавий диагностик усуллар ёрдамида ҳолати индивидуал баҳоланди. Мутахассислар томонидан ҳар бир беморнинг юрак туғма нуқсони эрта аниқланиши, тўғри кузатув ва даволаш тактикаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Натижаларга кўра, операцияга муҳтож бўлган ва тиббий кўрсатмаларга жавоб берувчи беморлар саралаб олиниб, юрак туғма нуқсонларини бартараф этиш бўйича юқори малакали жарроҳлик амалиётлари ўтказиш учун Республика болалар миллий тиббиёт марказига юборилади.
Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, оғир асоратларни олдини олиш ва юрак касалликларини барвақт даволашда вилоят тиббиёт тизими ҳамкорлигининг муҳим қадами бўлиб хизмат қилмоқда.

