“Сен истеъдодлисан” танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди
2025-11-30 14:25:00 /
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг санъат ва ижодий салоҳиятини кенг намойиш этиш мақсадида илк бор ташкил этилган “Сен истеъдодлисан” танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди.

Ушбу босқичда санъатга меҳр қўйган ўқувчилар эстрада-вокал (анъанавий ижрочилик) ва тасвирий санъат йўналишларида ўз ижод намуналарини тақдим этди.
Якуний натижаларга кўра:
Эстрада-вокал йўналиши:
Зарафшон шаҳар 4-мактаб ўқувчиси Диёрбек Музаффаров биринчи ўринни эгаллади.
Тасвирий санъат йўналиши:
Зарафшон шаҳридаги 13-мактаб ўқувчиси Нигора Иннатуллаева фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди.


