30-юбилей Тошкент Халқаро Туризм Ярмаркасида Навоий вилояти!
2025-11-27 14:30:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти стендида вилоятнинг туризм салоҳияти тарғиб қилинмоқда, делегация таркибида туризм соҳасининг етакчи мутахассислари, тадбиркорлар ва ҳудуднинг туристик салоҳиятини намойиш этувчи ташкилотлар қатнашмоқда. Вилоятнинг бетакрор табиати, тарихий мероси ва замонавий туризм лойиҳалари кенг жамоатчиликка тақдим этиляпти.
Ярмарка давомида Навоий вилояти стенди меҳмонларга ноёб таклифлар, янги туристик маршрутлар ва инвестицион имкониятлар билан танишиш имконини яратади.
Ярмаркада Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев, Тожикистон Республикаси туризм вазири ҳамда ярмарка расмийлари Навоий вилоятининг туризм стенди билан яқиндан танишдилар.
Вилоятимизнинг бой тарихий мероси, зиёратгоҳлари ва замонавий туризм имкониятлари акс эттирилган стенд иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва юқори баҳоланди.
Навоий вилоятининг туризм салоҳияти ОАВларда кенг тарғиб қилинди, бу эса ярмарка иштирокчилари ва меҳмонларининг яна-да катта эътиборига сабаб бўлди.


